Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалик секторига $ 500 млн. доллар сармоя ажратган. У ерда етиштириладиган асосий экинлардан бири бўлган пахтани теришга, дунёдаги энг йирик мажбурий меҳнатни назорат қилувчи давлат системаси сифатида ҳукумат тарафидан миллионлаб ўзбек фуқаролари мажбурий жалб этилади.

Жаҳон банки амалга ошираётган лойиҳаларида мажбурий меҳнат холатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон ҳукумати билан контрактларини бекор қилиш мажбуриятини олган, айни пайтда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) мониторинг ўтказишга рози бўлган. 

Фуқаролик жамияти томонидан мустақил кузатувчилар одамларнинг ўз ихтиёрига зид тарзда қишлоқ хўжалик ишларига сафарбар қилинганига оид кўплаб холатларни ҳужжатлаштирди. Кузатувчиларни жим бўлишга мажбур қилиш учун, авторитар Ўзбекистон ҳукумати фуқаролик жамиятининг ушбу вакилларига зўровонлик тажовузлари уюштирмоқда, уларни асоссиз тинтув қилмоқда, калтакламоқда, изларидан айғоқчи қўймоқда, ҳибсга олмоқда ва қўрқитмоқда.

Марҳамат қилиб бизга, Жаҳон банки ва ХМТга, ўзбек ҳукуматининг мажбурий меҳнатдан фойдаланиш кўламини тўлақонли ёритиш қанчалик муҳимлигини ва фуқаролик жамияти кузатувчиларига қарши қаратилган зўравонлик ҳаракатларини қоралаш лозимлигини билдиришда ёрдам беринг!

ХМТ Бош директори Гай Райдер ва Жаҳон банки Президенти Жим Ён Кимга:

Ўзбекистон фуқаролик жамияти кузатувчиларининг ҳисоботлари, пахта етиштиришда мажбурий меҳнат давлат системаси ўзгаришсиз қолгани ва 2015 йилда ўзбек ҳукумати томонидан бутун мамлакат бўйлаб, жумладан Жаҳон банки лойихаси амалга оширилаётган ҳудудларда ҳам мажбурий меҳнатдан фойдаланганлигини кўрсатди. Амалдорлар мактабдан ҳайдаш, ишдан бўшатиш ва имтиёзлардан маҳрум қилиш билан қўрқитиб, одамларни пахта теришга мажбурламоқда. Ушбу таҳдидлар, Мажбурий меҳнатдан фойдаланмасликни таъминлаш ҳукуматнинг битим шартлари ва мажбуриятларига киритилганига қарамай, жумладан Жаҳон банки лойиҳаси амалга оширилаётга ҳудудларда мажбурлаш ҳоллари асосий ёллаш амалиёти бўлиб қолаётганига асло шубҳа қолдирмайди.

Ўзбек ҳукумати, кузатувчиларнинг мажбурий меҳнатни ҳужжатлаштиришларига ҳалақит бериш учун уларни қўрқитмоқда, таҳдид ва жисмоний зўровонлик кўрсатмоқда. Сўнгги бир неча ҳафта давомида, ўзбек ҳукумати фуқаролик жамияти кузатувчиларига нисбатан, асоссиз тинтув қилиш, калтаклаш, ҳибсга олиш, пойлаш ва қўрқитиш чораларини кучайтирди.

Мен ХМТ ва Жаҳон банкининг муносиб иш билан таъминлаш ва қашшоқликка қарши миссиясини қўллаб қувватлайман, шунингдек инсон ҳуқуқларининг поймол қилинишига қарши курашаётган Ўзбекистон фуқароларини ҳам қўллаб қувватлайман. Мен Сизни мажбурий меҳнатдан фойдаланилаётгани ҳақида ўзбек ҳукуматига билдиришга ва ушбу ноҳақликларни ҳужжатлаштираётган Ўзбекистон фуқароларидан қасд олинишини очиқ қоралашга чақираман

*
*
*
*
Powered by Z2 Systems